Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ПУЛ


Пул товар ва меҳнатдаги манфаатни ўлчовчи миқёсдир. Шунинг учун ҳам унга барча товарлар ва меҳнатлар ўлчанадиган нарсадир, деб таъриф берилган. Масалан, нарсанинг баҳоси ёки шахснинг ҳақини жамият белгилайди. Қимматбаҳо қоғозлар, акциялар кабилар пул ҳисобланмайди.


Нарсаларнинг ва меҳнатларнинг баҳосини белгилаш ҳамма диёрларда ҳар хил бирликлар билан ифодаланади. Шу билан улар нарса ва меҳнатнинг фойдасини ўлчовчи миқёсга айланиб, айирбошлаш воситаси бўлиб қолади. Бу бирликлар пуллардир.


Ислом савдо ва ижара ҳукмларини чиқарган пайтида товарлар, меҳнатлар ва манфаатларни айирбошлашга муайян бир нарсани асос қилиб белгилагани йўқ. Модомики, икки тараф ўртасида ўзаро розилик мавжуд экан, инсонни хоҳлаган нарсаси билан айирбошлашга қўйиб берди. Масалан, бировнинг Қуръонни ўргатиш эвазига бир аёлга уйланиши, бир товарни эгасига бир кун ишлаб бериш эвазига сотиб олиши, маълум миқдордаги хурмо учун бировнинг қўлида бир кун ишлаб бериши мумкин. Шунингдек, одамларни хоҳлаган нарсалари билан айирбошлашларига қўйиб бергани билан товарни айирбошлаш муайян бирлик, яъни пул билан бўлади. Ислом олтин ва кумушни пул бирлиги қилиб белгилаган. Демак Ислом нарсалар ёки меҳнатлар фойдасини ўзгармас ёки ўзгарувчан пул бирликлари билан ўлчашни ва шу пул бирликлари билан хоҳлаганича иш юритишни жамият ихтиёрига қўйиб бермади. Балки бу пул бирликларини муайян пул бирликликлари билан аниқ белгилаб қўйдики, жамият нарсалар ва меҳнатлар баҳосини шу пул бирликлари билан ифодалайди. Буни қуйидагилардан англаш мумкин:


Биринчидан, Ислом хазина қилиниши ҳаром бўлган молни олтин ва кумуш билан хослаган. Ҳолбуки, ҳамма нарса ҳам, буғдой ҳам, хурмо ҳам, пул ҳам молдир. Хазина қилиш эса товар ва меҳнатда эмас, пулда намоён бўлади. Оятдаги пулни хазина қилишдан қайтаришдан мурод унинг умумий айирбошлаш воситаси эканлигидир. Шунинг учун пулни хазина қилишдан қайтариляпти. Пулдан бошқасини тўплаш хазина эмас, эҳтикор (монополия) деб номланади. Шунинг учун олтин ва кумушни хазина қилишдан қайтарган оят пулни хазина қилиб, сақлаб қўйишдан қайтарди. Оллоҳ Таоло айтади:

 

109-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143